Гуру Песен Популярное
А Б В Г Д Е Ж З И К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ч Ш Э Ю Я
# A B C D E F G H I J K L M N O P Q R S T U V W X Y Z

Шерали Жураев - Олис йуллар | Текст песни

Бахту толеини қидирган одам,
Олис йўлга чиққан юртдошим-оғам,
Бардам бўл, ҳорима, дадил қўй қадам,
Илоҳим, йўлларинг бехатар бўлсин.

Олис Ипак йўл бу тарамлари кўп,
Чину, Фаранг, Ҳинднинг санамлари кўп,
Турку Форснинг қоши қаламлари кўп,
Бу йўлда топганинг ҳалолинг бўлсин.

Олам бозор ўлмиш, барча харидор,
Ҳар ким не илинса сотишга тайёр,
Кимдир дўстин сотар, ким ташна, ким зор,
Бу йўлда иймонин асраган ким бор?.

Тириклик бозори бошингга тушди,
Эр, аёл, кексаю ёшингга тушди,
Бургут ҳам ризқ тилаб қошингга тушди,
Кафтин очиб келса кўксинг очилсин,
Қалбинг муруввату меҳрга тўлсин.

Йўллар олис, олис йўллар, олис маконинг,
Бу йўлларда омон бўлсин дину иймонинг.


Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 4
Видео
    Нет видео
    -