Куйларим етгаймикан сенга бориб,
Тингласа кетгаймикан тошлар эриб,
Суҳбатингда баҳра олсам ўлтириб,
На бўлар, на бўлар келсанг
қучоғимга келиб, Гулбадан.
Ой тиниқ ойдинда ойдин оқ юзинг,
Шарқироқ сойдан-да шўхроқдир сўзинг,
Кўзларимга тўтиё босган изинг,
На бўлар, на бўлар келсанг
қучоғимга ўзинг, Гулбадан.
Гулбадан, гул ҳам ўзинг ноз ҳам ўзинг,
Куй-қўшиқ, оҳанг ўзинг сўз ҳам ўзинг,
Танда дармоним санингсиз йўқдай
На бўлар, на бўлар жондек кириб
келсанг ўзинг, Гулбадан.
Статистика страницы на pesni.guru ▼
Просмотров сегодня: 1